Рафаэль Надаль бош соврин учун асосий давогар

Испаниялик Рафаэль Надаль  Индиан-Уэллс шаҳрида ўтаётган мусобақанинг учинчи даврасида муваффақиятли ўтиб олди.

Рафаэль "Мастерс" туркумига кирувчи мазкур турнирнинг учинчи даврасида аргентиналик Диего Шварцманни 6:3, 6:1 ҳисобида енгди.

Энди "BNP Paribas Open"нинг чорак финалига чиқиш учун Надаль сербиялик Филип Крайиновичга қарши куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!